Янги йил арафасида ҳар биримиз ўзимиз учун бирор фойдали нарсани амалга ошириш ҳақида ваъда берамиз. Айримлар мутолаа билан кўпроқ шуғулланишни режалаштирса, бошқалар – зарарли одатларни ташлаб, спорт билан шуғулланишни ўз олдиларига мақсад сифатида белгилашади. Яхши оналар эса янада яхши бўлишни асосий вазифа деб биладилар. Буни ушбу 8 қоида ёрдамида амалга ошириш мумкин.

1. Кўпроқ ухлашни ўрганиш
Онанинг организми эртами ёки кечми тўйиб ухламасликка одатланади, бироқ тўйиб ухламаслик саломатлик ва ташқи кўринишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Она боши ва бели оғриб турса, бахтли бўла оладими? Болалар бахтли ва куч-қувватга тўла онани кўришлари лозим. Демак, тўйиб ухлашни ўрганиш керак – яқинлардан ёрдам сўрашдан уялмаслик, масъулиятни бироз камайтириш ва болани тезда ухлатиш усулларини ўзлаштириш лозим.
2. Ҳис-туйғуларингизга эътиборли бўлинг
Болага баланд овозда гапирмасликни ўрганиш – ота-она учун муҳим вазифа. Айрим ҳолларда ғазабни ушлаб туриш қийин бўлса-да, бақирмасдан гапиришга ҳаракат қилиш керак. Бола унга баланд овозда гапираётганингизни жуда яхши тушунади ва бундан келажакда бахтли бўлмаслиги аниқ.

3. Умумий маҳорат дарсларида иштирок этиш
Ақлли оналар бўш вақтларини ўзлари учун фойдали тарзда ўтказишни яхши биладилар. Интернетда бекорга вақт сарфлагандан кўра, ота-она ва болалар учун ижодкорлик курсларига йўл олган маъқул.
4. Планшетда вақтни камроқ ўтказиш
Агар онанинг ўзи планшетдаги ўйинларда бекорга вақт сарфласа, фарзандлар ҳам ундан ўрнак олишади. Планшетга тобелик эса боланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Статистикага кўра, «планшет ўйинларига тобе» болалар кўпинча семизликдан азият чекишади ва секин ривожланадилар. Шундай экан, болалар учун севимли электроникадан фойдаланмаслик тавсия этилади.















