Жаҳон | 07:57 / 16.07.2019
9462
1 дақиқада ўқилади

Охирги 3 йил ичида очарчиликдан азият чекаётганлар сони 10 млнга кўпайди

Фото: AFP 2019

Охирги 3 йил ичида дунёда очарчилик даражаси секин бўлса-да ошиб бормоқда, очарчиликдан азият чекаётганлар сони 10 млн кишига кўпайган. Бу ҳақда БМТнинг “Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва озуқа соҳасидаги вазият” деб номланган докладида айтилган.

Очликдан азият чекаётганлар иқтисодий ўсиш секинлашган ҳамда дунё хом ашё савдосига кучли боғлиқ бўлган давлатларда энг кўп пайдо бўлмоқда. Очарчиликдан Жанубий Осиё давлатлари аҳолиси энг кўп азият чекмоқда, бу муаммо ушбу минтақада 500 млн кишини қамраб олган. Доклад муаллифлари Африкадаги вазиятни энг хавотирли деб аташган. Бу ерда очарчилик ўсишининг энг юқори даражаси қайд қилиниб, ундан 256 млн киши азият чекмоқда.    

2018 йилда 820 млн киши етарли миқдорда озиқ-овқатга эга бўлмаган.

Мавзуга оид