Ўзбекистон | 08:00 / 17.07.2019
5879
2 дақиқада ўқилади

2019 йил бошидан буён Ўзбекистон Тожикистонга 8,7 млн долларлик 70 млн куб метр газ сотди

Фото: РИА Новости

Жорий йил бошидан бери тожикистонлик истеъмолчилар Ўзбекистондан 8,7 млн долларлик қарийб 70 млн куб метр табиий газни қабул қилиб олдилар. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар бермоқда.

«Тожиктрансгаз» ОАЖ бош директори биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзоданинг хабар қилишича, Ўзбекистондан газ етказиб бериш тикланган ўтган йил давомида импорт 54 млн куб метрни ташкил этган.

Шоимзода сўзларига кўра, Тожикистонда ҳозир асосан саноат корхоналари ўзбек гази истеъмолчилари ҳисобланади.

«Газ етказиб бериш жараёни олти йилдан ортиқ вақт мобайнида тўхтатиб қўйилгани сабабли, мамлакат ичидаги инфратузилмани тиклаш ва етказиб беришни босқичма-босқич ошириш учун катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишимиз керак», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Ўтган йилнинг апрель ойи бошида Ўзбекистон табиий гази олти йиллик танаффусдан сўнг яна Тожикистонга етказиб берила бошланди.

Ўзбекистон газининг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюминий компанияси бўлиб, умумий таъминотнинг тахминан 80 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади.

Мавзуга оид