Light | 14:41 / 17.07.2019
13878
3 дақиқада ўқилади

Нима содир бўлса ҳам ўз вақтида юз беради - Хитой донишмандлиги мақолларда

Хитой цивилизацияси – Ер юзидаги энг қадимги цивилизациялардан бири. У кўп жиҳатдан бошқа маданиятлардан ўзиб кетган. Хитойда ёзув тарихи 5 минг йил аввал пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам бошқа анча ёш алифболардан катта фарқ қилади.

Узоқ йиллар мобайнида Осмон ости маданияти ер юзида яшаган донишмандларнинг чуқур фикрлари ва кузатувларини ўзига сингдирган. Улар юз ва минг йиллар муқаддам айтилган бўлса ҳам ҳали ҳам ўз долзарблиги ва тарбиявий аҳамиятини йўқотмаган.

Хитой халқининг инсоннинг ички олами, бахти ҳақидаги фикрлари маталлар ва нақлларда ўз аксини топган.

Fit4brain.com ана шундай донишмандлик намуналарини эътиборингизга тақдим этади.

Ғалабага жуда оз қолганида енгилиш ҳисси, айниқса, кучли бўлади.

Секинлашишдан эмас, тўхтаб қолишдан қўрқ.

Ҳаётнинг ҳийласи шундаки, иложи борича кечроқ навқирон ҳолда вафот этиш керак.

Сўзингиз сукунатни яхши томонга ўзгартирмаса, гапирманг.

Кучли одам тўсиқларни енгади, донишманд эса – жами йўлни.

Минг километрлик йўл бир қадамдан бошланади.

Одамлари кулган кулба, зерикарли қасрдан бадавлатроқ.

Жиннининг бахти ҳам аҳмоқона.

Қоқилиб йиқилган бўлсанг, бу нотўғри йўлдан кетаётганингни англатмайди.

Ҳар доим нарсаларнинг ёруғ томонини топишга ҳаракат қилгин, агар ундайлари бўлмаса, улар ялтирагунча қоронғи томонларини арт.

Нима содир бўлса ҳам ўз вақтида юз беради.

Камчиликларингни кўрсатган киши ҳар доим ҳам дўстинг эмас, афзал жиҳатларинг ҳақида гапирган киши ҳар доим ҳам дўстинг бўлавермайди.

Хотиржамликни сақлаган ҳолда яша. Вақти етганида гуллар ўз-ўзидан очилади.

Билмаганингдан қўрқма, ўрганмаётганингдан қўрқ.

Ўқитувчилар фақат эшикларни очишади, кейин эса ўзингиз юрасиз.

Шамол қанча қаттиқ эсмасин, тоғ унинг олдида эгилмайди.

Камчиликсиз дўст бўлмайди; агар камчилик қидирсанг – дўстсиз қоласан.

Фикрларинг хотиржам бўлган жой - сенинг уйинг.

Бахтсизлик эшигини кишининг ўзи очади.

Қизариш хусусиятига эга кишиларнинг юраги қора бўлмайди.

Минг кун соя бўлгандан кўра, бир кун инсон бўлган яхшироқ.

Тоғни жойидан қўзғатишга муваффақ бўлган киши ишни майда тошларни бир жойдан иккинчи жойга ташишдан бошлаган.

Хато қилиб қўйсангиз, дарҳол кулиб юборган маъқул.

Йигирма йил аввал дарахт экиш учун энг яхши вақт эди. Кейинги яхши вақт – бугун.

Ҳеч ким саёҳатдан аввалги одам бўлиб қайтмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид