Иқтисодиёт | 15:05 / 18.07.2019
87336
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Ўзбекистон компаниясига санкциялар жорий этди

Фото: worldbank.org

17 июль куни Жаҳон банки Fides Solutions МЧЖ («Fides Solutions») ва фуқаро Ravshan Rizametov (Mr. Rizametov)га санкциялар жорий этгани тўғрисида эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган. Санкциялар шартли озод этиш назарда тутилган уч йиллик тақиқни билдиради.

Fides Solutions ва Ravshan Rizametov коррупцион амалиётлар билан шуғулланишда айбланган - улар Ўзбекистондаги олий таълимни модернизация қилиш бўйича лойиҳа доирасида бўлажак шартнома муносабати билан Жаҳон банки ходимига, унинг ҳаракатларига таъсир ўтказишга уринган ҳолда, қандайдир қимматлик таклиф этишган.

Хабарда айтилишича, Fides Solutions ва Ravshan Rizametov Жаҳон банкининг тартиб-қоидаларига мувофиқ вазият бўйича тушунтириш бермаган. Шунингдек, улар санкцион жараёнларда кўрсатилган вақт ичида жавоб тақдим этишмаган. Шу муносабат билан, санкциялар тўғрисидаги қарор рад қилиб бўлмайдиган деб топилди ва 17 июль куни кучга кирди. 

Мавзуга оид