Жаҳон | 17:07 / 19.07.2019
16896
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбийлари Эронга тегишли дронни уриб туширишди

Фото: REUTERS/U.S. Navy/Mass

АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозида Эронга тегишли дронни уриб туширишди. Дональд Трампнинг айтишича, АҚШга тегишли USS Boxer кемасидаги ҳарбийлар дронни кўп марта огоҳлантиргандан сўнг уриб туширишган. Президентнинг айтишича, дрон ҳимоя ҳаракати сифатида уриб туширилган.

Эронга тегишли бўлган разведка дрони АҚШ ҳарбийлари бўлган USS Boxer кемасига 900 метргача яқинлашган. Дрон кеманинг хавфсизлигига таҳдид қиларли даражада яқин келгани учун отиб туширилган.

«Бу Эроннинг халқаро сув ҳудудларида қилган навбатдаги провакацияси. АҚШ ўз фуқаролари ва қарашларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга»,- дейди қолган давлатларни ҳам ўзини бундай провакациялардан ҳимоя қилишга чақирган Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эрон томони эса ўзига тегишли дрон уриб туширилганидан хабари йўқлигини маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Эрон АҚШга тегишли бўлган разведка дронини айнан Ҳўрмуз бўғози устида уриб туширганди.

Мавзуга оид