BMW’га янги раҳбар тайинланди
BMW немис автоконцерни директорлар кенгашига янги раис тайинланганини маълум қилди. Ушбу лавозимни Оливер Циспе эгаллайди. У ўз мажбуриятларини бажаришга 16 августдан киришади.
Циспе 2015 йилдан компания директорлар кенгаши таркибига кирган ва айни вақтда ишлаб чиқариш бўлинмасига жавоб беради.
Таъкидланишича, у компанияда 1991 йилдан ишлаб келади ва бу давр ичида бир қатор раҳбарлик лавозимларини эгаллаган.
Июль бошида BMW раҳбари Харальд Крюгер ўз шартномасини узайтирмоқчи эмаслигини маълум қилган.
ОАВ маълумотларига кўра, Крюгернинг истеъфоси BMW 2016 йилда премиал автомобилларнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиси мақомини йўқотиб, уни Mercedes-Bens’га бой бергани билан боғланган.
Мавзуга оид
22:19 / 18.10.2024
BMW автомобиллари янги кўринишда ишлаб чиқарилади
20:36 / 03.09.2024
BMW компанияси 140 мингдан ортиқ электрокарини чақириб олади
23:08 / 22.08.2024
BMW биринчи марта Европада электромобиллар савдоси бўйича Tesla’дан ўзиб кетди
19:50 / 20.08.2024