Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вальдес «Барселона»га қайтди
Фото: FC Barcelona
«Барселона»нинг собиқ посбони Виктор Вальдес клубнинг ёшлар жамоасига бош мураббий бўлди.
Испаниялик 37 ёшли мутахассис 2020 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади. Уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор.
Ўтган мавсумда Вальдес «Мораталас» ўсмирлар жамоасида ишлаб, уни Мадрид лигасида чемпион қилган эди.
Июнь ойида Вальдес УЕФАнинг Pro мураббийлик лицензиясини олди ва юқори лига жамоаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Вальдес 2000-2014 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик эса «Манчестер Юнайтед», «Стандард Льеж» ва «Мидлсбро» клубларида ҳам ўйнаган.
Мавзуга оид
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
17:16 / 22.01.2026
«Барса» ва «Сити» ўтиш ўйинларига қоладими? ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
14:07 / 19.01.2026