Эрон Британияга тегишли танкерни қўлга олди
Ислом инқилоби соқчилари корпуси Ҳурмуз бўғозида Британиянинг Stena Impero танкерини қўлга олди. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар берди.
Эрон ахборот агентликларида таъкидланишича, танкер халқаро меъёрларни бузгани сабабли уни ушлашга қарор қилинган.
Stena Bulk & Northern Marine Management компаниясида воқеа тафсилотлари аниқлаштирилган. Таъкидланишича, танкер ҳозир Эрон соҳилларига йўл олмоқда, экипаж билан алоқа йўқ.
“Британияда рўйхатдан ўтган Stena Impero кемасига Ҳурмуз бўғозидан ўтиши вақтида, халқаро сувларда бўлганида номаълум сузиш воситалари ва вертолёт яқинлашган”, деб айтилган хабарда. Кема бортида 23 киши бўлган.
Британия вақти билан соат тахминан 16да танкерни кичик кемалар қуршаб олган. Шунингдек, танкерни ушлашда вертолёт ҳам иштирок этган.
Танкер Швециянинг Stena Bulk кемачилик компаниясига тегишли бўлиб, Британия байроғи остида сузади. Кема Саудия Арабистонининг шарқидаги Ал-Жубайл шаҳрига йўл олаётган бўлган. Бу ҳудудда Форс кўрфазидаги бир қатор нефть конлари жойлашган.
18 июлда корпус патрули Форс кўрфазида “бортида миллионлаб тонна контрабанда ёнилғиси бўлган” хорижий танкерни ушлаган. Теҳрон танкер кимга тегишли экани ва қайси давлат байроғи остида сузишини ошкор қилмаган, бироқ кейинроқ эълон қилинган видеода кемада Riah ёзувини кўриш мумкин бўлган.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:15 / 06.11.2024