Тўсатдан бошланувчи бош оғриғи қаердан пайдо бўлади? Нега баъзан ухлаш ва уйқудан уйғониш қийинлашиб қолади? Хавотир ва тушкунлик ҳиссининг сабаби нима?

Аксарият кишилар бу кабиларни ҳаво ўзгаришлари, оғир ўтган иш ҳафтасидан кейинги чарчоқ ёки шунга ўхшаш бошқа бир нарса билан боғлашади. Лекин биз умуман аҳамиятимизни қаратмайдиган доимий тановул қилувчи маҳсулотларимиз ички туйғулар ва саломатликка ўзининг маълум таъсирини ўтказа олади.

Қуйида илмий изланишлар натижаси орқали аниқланган бизнинг шаштимизни сўндирувчи баъзи маҳсулотлар келтирилган. Сўнг эса аксинча, куч ва ғайратни орттирувчи озиқ-овқатлар ҳақида маълумот берамиз.

Салбий таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар

Кундалик тановулимиздан ўрин олган баъзи озиқлар кайфият ва ўзини ҳис қилишга зарарли таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Айнан улар сабабли босим остида қолиш ёки оддий ҳаракатларни ҳам кўнгилдагидек бажара олмаслик ҳолатига тушиб қолиш ҳиссини бошдан ўтказишингиз мумкин.

1. Тозаланган оқ ун

Аралашмалардан тозаланган оқ ундан тайёрланган макарон ёки хамирли таом истеъмоли тушкунликни ошириши мумкин. Бу таом таркибидаги юқори гликемик индекс билан боғлиқ: организмга тушгандан сўнг, у шакарга айланади. Қонда глюкоза миқдорининг кескин кўтарилиши рўй бериб, беҳаловатлик ва хавотирни тезлаштирувчи моддаларга айланиши кузатилади.

2. Ширин ичимликлар

Газланган, энергетик ва машғулотлар учун мўлжалланган ичимликлар, қоида бўйича, ортиқча вазн ва ҳажмни келтириб чиқаргани учун қораланади. Кола ва шунга ўхшаш ичимликларнинг асосий таркибий қисми — 45 фоизи глюкоза ва 55 фоизи фруктозадан ташкил топган жўхори сиропи ҳисобланади. Фруктозанинг мунтазам истеъмоли натижасида қон босими ва қон таркибидаги ёғлар миқдори ошиб бориши артериал гипертензия (қон босими ошиши), Альцгеймер касаллиги ва ҳаттоки, деменсияга (тафаккур йўқолиши, ақлий ноқислик) ҳам етаклаши мумкин.

3. Макрел, акула ва балиқнинг баъзи турлари

Қирол макрели, акула, найзабалиқ, тунец ва баъзи йиртқич турдаги ёввойи балиқ турлари ўз организмида симоб йиғиш қобилиятига эга. Металл тирик организм тўқималарида тўпланиб боради. Инсон организмига тушиши билан симоб мия, буйрак ва жигар соҳаларига етиб бориши ва марказий асаб тизими ва мияга ҳалокатли таъсир ўтказиши кузатилади.