Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада парламент сайловлари бошланди
Украинада Олий Рада учун муддатидан аввалги сайловлар бошланди. Бундай сайлов ўтказилиши мамлакатнинг янги президенти Владимир Зеленский парламентни тарқатиб юборганидан кейин белгиланганди.
Сайлов участкалари маҳалий вақт билан соат 8:00да очилди (Тошкент вақти билан соат 10:00) ва сайловчилар соат 20:00гача (Тошкент вақти билан соат 22:00) овоз беришлари мумкин.
Қонунчиликка кўра Олий рада депутатларининг ярми - 450 депутатнинг ярми сиёсий партиялар томонидан сайланади, қолган ярми — бир мандатли округлар бўйича. Қрим Россия таркибига қўшиб олиниши, шунингдек Россия билан чегарадош бўлган Донецк ва Луганск областларининг катта қисмида айирмачилар назорат ўрнатгани туфайли бир мандатли округлар бўйича 225 нафар депутат ўрнига 199 депутат сайланади, депутатларнинг жами сони эса 450 нафар эмас 424 нафар бўлади.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026