Жамият | 12:29 / 23.07.2019
7369
1 дақиқада ўқилади

ИИВ: аёл кишини тунаган талончилар ушланди

2019 йил 19 июль куни Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, шу йил 17 июль куни Ғиждувон туманида яшовчилар 29 ёшли О.Б. ва 28 ёшли Ф.Э.лар, Навоий вилоятининг Конимех тумани Даугизтау қўрғонига борувчи ички йўлда Шофиркон туманида яшовчи 35 ёшли Д.Б. исмли аёлни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 4 млн. сўм пули ва занжирини олиб воқеа жойидан яширинганликлари, кўрилган чоралар натижасида О.Б. ва Ф.Э.лар ушланганликлари кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид