Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонлараро мулоқот бўйича Самарқанд учрашувининг аниқ санаси қачон эълон қилиниши очиқланди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Доҳадаги афғонлараро конференция қарорини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб қувватлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони инклюзив афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди ва бўлажак музокаралар муваффақиятли бўлишига умид билдиради.
Самарқанд учрашуви ўтказилишининг аниқ вақти афғонлараро музокараларнинг барча иштирокчилари билан келишилганидан сўнг эълон қилиниши айтилади.
Ўзбекистон томони Афғонистондаги сиёсий жараён фақат афғон халқи ва унинг раҳбарлигида амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги ўзининг принципиал мавқеини тасдиқлаган.
Бундан олдин, «Толибон» Ўзбекистондаги афғонлараро учрашувга таклифнома олмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026