Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Apple фойдаланувчиларнинг суҳбатларини тинглайди
Apple корпорацияси субпудратчи корхона орқали фойдаланувчиларнинг овозли буйруқлари ва шахсий суҳбатларини тинглаш учун ходимларни ишга олади. Бу ҳақда El Pais газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, компаниянинг Испанияда ходимлари бўлиб, улар турли тиллардаги, жумладан, француз ва немис тилларидаги ёзувларни тинглашади. Газета манбаларининг сўзларига кўра, бу Siri овозли ёрдамчисининг дастурий таъминотини яхшилаш учун амалга оширилади. Аммо нашрнинг ёзишича, нафақат Siri буйруқлари, балки телефон эгаларининг шахсий суҳбатлари ҳам тингланади.
Ёзувларни тинглаш субпудратчи корхона орқали амалга оширилади.
Компания ўз навбатида "Apple’нинг барча маҳсулот ва хизматлари шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган бўлиб, кимга нимани тақдим этишни фақатгина фойдаланувчининг ўзи ҳал қилишини" таъкидлади.
Мавзуга оид
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026