Пиёдалар ўтиш жойларига ҳам кузатув камералари ўрнатиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Шаҳарларимиз кўчаларида кузатув камералари ишга тушганига мана икки ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи светофорларнинг атрофларига қўйилган”, - дейилади мурожаатда.
Билдирилишича, ҳозирда камера бўлмаган жойларда, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари (йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги)да қоидаларга риоя қилмайдиган ҳайдовчилар тобора кўпайиб кетмоқда.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қиламиз”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024