Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонни ТИФА Кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этишга таклиф қилди
Фото: senat.uz
Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича савдо ваколатхонаси ёрдамчиси Кристофер Уилсон бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битимга (ТИФА) мувофиқ икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек электрон савдо бўйича ўзаро муносабатларни янада кенгайтириш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини таъминлаш ва меҳнатга доир қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича халқаро амалиётни ўрганиш масалалари муҳокама этилди.
Делегация аъзолари Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) га қўшилиш жараёнини фаоллаштирганига юқори баҳо берди. АҚШ томонидан Ўзбекистонга ТИФА Кенгашининг жорий йил кузда Вашингтонда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этиш таклиф этилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
17:37 / 17.04.2026
КУБА – катта ўйин ичидаги кичик давлат | MAYDON
11:27 / 17.04.2026