Ўзбекистон | 12:55 / 26.07.2019
14001
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Хитойга ташриф буюриши кутиляпти

Фото: gov.kg

2019 йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, бўлиб ўтган суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. 

Хусусан, икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасида режалаштирилган ташрифлар билан алмашишнинг амалий жиҳатлари ҳамда делегацияларнинг Ўзбекистон ва Хитойга ўзаро сафарлари жадвали кўриб чиқилди, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид