Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой билан савдо уруши туфайли фермерларни қўллаб-қувватлашни кучайтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой билан савдо уруши туфайли фермерларни қўллаб-қувватлашни кучайтирди, деб ёзади Washington Post.
Нашрнинг маълумот беришича, ўтган йили ҳар бир зарар кўрган фермерга 125 минг доллардан тўланган, бу йил эса тўловлар 250 минг долларгача оширилган. Шу билан бирга, соя, сабзавотлар ва чўчқа гўшти етиштириш билан шуғулланган юридик шахслар 500 минг долларгача олиши мумкинлиги қайд этилган. Нашрнинг хабарига кўра, фермерларнинг ярми моддий ёрдамни август охирига қадар олишади.
АҚШ президенти Дональд Трамп май ойида америкалик фермерларга ёрдам тариқасида 16 миллиард доллар ажратилишини эълон қилганди. Маблағлар Хитой маҳсулотларига киритиладиган божлардан олинади.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026