Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон фуқаролари ўзбекистонлик эркакларни қулликда сақлашда гумонланмоқда
Фото: Россия Федерацияси Тергов қўмитаси
Тожикистон фуқароси бўлган аёл ва унинг ўғли ўзбекистонлик эркакларни қулликда сақлашда гумон қилинмоқда. Улар Москва областига олиб келинган ва ваъда қилинган пул ҳамда ҳужжатларсиз қолган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва области бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маҳкама маълумотига кўра, эркакларга Серпухов (Москва области) яқинидаги қишлоқ хўжалиги майдонларида 15 кунлик иш эвазига камида 250 доллар маош ваъда қилинган. Рўйхатдан ўтиш ва меҳнат фаолияти учун патент олиш баҳонасида мигрантларнинг барча ҳужжатлари олиб қўйилди. Бир ой ўтгач, алданган мигрантлар полицияга мурожаат қилишди. 51 ёшли аёл ва унинг 29 ёшли ўғли ушланди.
Ҳозирда гумонланувчилар сўроқ қилинмоқда, жабрланувчиларнинг аниқ сонига ойдинлик киритилмоқда. Юзлаштириш ва воқеа жойни қўшимча текшириш режалаштирилган. Тергов судга ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида илтимоснома киритади.
Мавзуга оид
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
16:37 / 17.04.2026
«Агрессив оҳанг юқориламоқда» — сиёсатшунос Путиннинг янги қонуни ҳақида
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026