Жаҳон | 09:50 / 29.07.2019
54300
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик шахс аэропортдаги вентиляцион шахта орқали Корея ҳудудига киришга уринди

Фото: Wikipedia

Кореялик расмийлар мамлакатга уч нафар сайёҳ - Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларини киритмади. Аммо эркакларда мамлакатга кириш истаги жуда кучли бўлган, шу сабабдан улар ўзаро тил бириктирди ҳамда вентиляцион шахталар орқали киришга уринди. Бунинг учун улар аэропорт ҳожатхонаси томини очишга мажбур бўлишди, деб ёзади «Российская газета». Аммо улар қўлга олинган.

Сеулдаги Инчеон халқаро аэропорти учиш зонасидан ҳожатхона томи орқали қочишга уриниш чоғида хавфсизлик хизмати уч нафар эркакни қўлга олди. Бундан олдин, 34 ёшли россиялик, 26 ёшли ўзбекистонлик ва 25 ёшли қозоғистонлик шахс Кореяга киришга ҳаракат қилган, аммо уларга рухсат берилмаган.

Кореялик расмийларнинг фикрича, сайёҳлар ниқоби остида эркаклар ноқонуний иш топиш мақсадида мамлакатга киришга уринган. Уларни ватанига қайтариб юборишга қарор қилишган.

Қўлга олинганлар депортация қилинувчилар учун мўлжалланган махсус хонага жойлаштирилди. Бир хонада бўлишганида, улар ўзаро танишган ва аэропортдан қочиб, Жанубий Корея ҳудудига ноқонуний киришга қарор қилишган.

Улар ҳожатхонага йўл олиб, томни очишган ва панжарани синдиришган, сўнг вентиляцион шахталар ҳамда техник ўтиш жойлари орқали аэропорт биносининг бошқа қанотига ўтишган. Қўриқчилар қочишга уринган эркакларни қидира бошлади. Натижада, уч нафар шахс аэропорт хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди. 

Мавзуга оид