Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президентининг маслаҳатчиси ўлим жазосига ҳукм қилинди
Фото: EPA/Vostock-photo
Эрон суди Эрон президентининг маслаҳатчиси Муҳаммад Али Нажафийни ўз турмуш ўртоғи Митра Нажафийни ўлдиргани учун олий жазога ҳукм қилди. Бу ҳақда "Тасним" агентлиги хабар берди.
Хабар қилинишича, суд ҳукмига нисбатан 20 кун ичида шикоят қилиниши мумкин.
Теҳроннинг собиқ мэри Али Нажафий полицияга ўзи келиб рафиқасини оилавий жанжал сабабли ўлдирганини айтган.
Май ойи охирида Теҳрон собиқ мэрининг турмуш ўртоғи пойтахтнинг Саодат Обод туманидаги уйида отиб ўлдирилгани хабар қилинганди.
Али Нажафий Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга яқин шахслардан бири ҳисобланади. У 2018 йилгача Теҳрон мэри бўлган. Митра нажафий унинг иккинчи хотини бўлган.
Мавзуга оид
23:40 / 20.12.2025
Нетаняҳу Трамп билан Эронга яна ҳужум қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025