Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан Ўзбекистон Республикасида 2019–2021 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари;

хорижий кредит линиялари ҳисобидан йирик агрологистика комплексларини ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;

замонавий агрологистика марказларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси;

импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси; 

мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманлардаги самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этишнинг мақсадли параметрлари;

республика ҳамда ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари ҳузуридаги синов лабораторияларини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси;

қабул қилинадиган озиқ-овқат саноати соҳасидаги халқаро стандартлар рўйхати;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асака” АТБ ҳамда бошқа тижорат банклари билан биргаликда жалб этилаётган қуйидаги манбалар ҳисобидан:

а) мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ва чора-тадбирларга тегишлилиги бўйича:

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма инвестиция компанияси маблағлари;