Ўзбекистон | 14:41 / 31.07.2019
11728
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов 1 август куни Бишкекка ташриф буюради

Муҳаммадкали Абилғозиев ва Абдулла Арипов / Фото: gov.kg

 

2019 йил 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасига ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкали Абилғозиев билан учрашади.

Томонлар икки мамлакат Давлат раҳбарлари учрашувларида эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати, уларни тўлиқ рўёбга чиқаришнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилади.

Шунингдек, Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишларида белгилаб олинган вазифаларни амалга ошириш, Ҳукуматлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистонга ташрифи доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашув ҳам режалаштирилган.

Бундан олдинроқ, Абдулла Арипов Хитойга ташриф буюриши кутилаётгани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид