Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Андижонда жарроҳлик амалиётидан чиққан абитуриент тест синовларини топширишга келди
Айни пайтда юртимиздаги барча вилоятларда ОТМларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 31 июль куни Андижон давлат университети чет тиллар факультетида иккинчи смена имтиҳонларига куни кеча жарроҳлик операциясини ўтказган бемор абитуриент Дилнозахон Аббасова тез ёрдам машинасида келтирилган.


Kun.uz мухбири хабар беришича, 1990 йилда туғилган ушбу абитуриент 10 йилдан буён кириш имтиҳонлари учун ҳужжат топшириб келади ва бу сафар ҳам жарроҳлик амалиётини бошдан кечиришига қарамай, имтиҳонга етиб келган.
Андижон давлат университети чет тиллар факультети спорт залида масъуллар томонидан бемор абитуриентга имтиҳон топшириши учун бор шароитлар яратиб берилган. Абитуриент «Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш» йўналиши бўйича имтиҳон топширди. У тест саволларини ётган ҳолатда ишлаб, қийинчиликсиз имтиҳонларни якунлаган.


Маълумот учун, Андижон вилоятидаги тест синовлари олимпия захиралари мактаб-интернати спорт мажмуаси ҳамда Андижон давлат университети чет тиллар факультети спорт залида икки сменада ташкил қилинган.
АДУ чет тиллар факультети спорт залида бир сменада 600 нафар абитуриентни қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, биринчи сменада синовлар соат 8:00да, иккинчи смена синовлари эса соат 15:00да бошланиши белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
19:58 / 30.12.2025
Олий таълимда контракт тўлаш муддати 31 январга қадар узайтирилди
09:44 / 26.11.2025
Абитуриентлар учун хорижий ва нодавлат ОТМдаги давлат грантларига қўшимча танлов ўтказилади
22:40 / 27.09.2025