Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль куни «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги №633-сонли қарори имзоланган.

Унга кўра, 15 августдан бошлаб:

  • Аи-80 маркали автомобиль бензинининг чакана нархи — бир литри учун 4500 сўм (4000 сўм эди);
  • Дизель ёқилғисининг чакана нархи — бир литри учун 5400 сўм (4800 сўм эди);
  • ЭКО дизель ёқилғисининг чакана нархи — бир литри учун 5700 сўм (4900 сўм эди) қилиб белгиланмоқда.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифлар ва нархлар ҳам оширилмоқда.

Ёдингизда бўлса, ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги №897-сонли қарорига мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб аҳоли учун табиий газ нархининг оширилишини тасдиқланган, нархлар 2019 йилда яна бир марта оширилишини белгилаган эди.

2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилиши назарда тутилганди. Унга кўра, маиший истеъмолчилар учун 1 метр куб табиий газнинг нархи ҳозирги 320 сўмдан 350 сўмгача, электр энергиясининг 1 киловатти ҳозирги 250 сўмдан 280 сўмгача ошиши керак эди.

Кейинчалик ҳукумат қарорида кўзда тутилганидек, 1 июндан табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошмайдиган бўлди.

«Табиий газ ва электр энергиясига белгиланган нархлар оширилади, лекин 1 июндан эмас. Биз нарх оширилишини вақтинча тўхтатиб қўйдик», — деган эди Молия вазирлигидагилар.

Марказий банк ўз хабарида июнь ойидаги электр энергияси ва табиий газга аввалдан белгиланган нарх оширилиши инфляциянинг пасайишини тўхтатувчи омил бўлиб хизмат қилишини айтган