Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари учрашди
2019 йил 1 август куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев билан учрашди.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, дастлаб ҳукумат раҳбарлари ўртасида тор доирада учрашув бўлиб ўтди. Шундан сўнг икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара бошланди.
Сўнгги йилда Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, аниқ амалий мазмун билан бойигани қайд этилди.
Мажлисда Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати, шунингдек, ҳукумат раҳбарлари раислигида 2018 йил март ва декабрь ойларида Фарғона ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон билан Қирғизистон чегарадош ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг ўтказилган мажлисларида эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати кўриб чиқилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг қолган қисмини делимитация қилиш, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш сингари масалалар муҳокама этилди.
Қўшимча ўтиш пунктларининг очилиши чегарадош ҳудудлар аҳолисига қулайлик яратиш билан бирга, мамлакатларимиз орқали транзит оқимини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Икки мамлакат шаҳарлараро автобус қатновини йўлга қўйиш, сув ва энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Икки давлат бош вазирлари иштирокидаги ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши ва Ўзбекистон билан Қирғизистон чегарадош ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинди.
Учрашув якунлари бўйича қишлоқ хўжалиги вазирликлари, карантин хизматлари ўртасида ҳамкорлик қилиш ҳамда минерал ўғитлар экспорти бўйича ҳужжатлар имзоланди.
Мавзуга оид
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:12 / 05.11.2024