Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча транспорт турлари ягона транспорт тармоғига бирлаштирилади
ҚҲТБТ порталида «Транспорт тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар бермоқда Norma.
Лойиҳада, умуман олганда, транспорт турларининг мақбул ва мувозанатлаштирилган ўзаро ҳаракати назарда тутилади. Бунинг учун ҳужжатда барча транспорт турларини ягона транспорт тармоғига бирлаштиришга имкон берадиган ягона давлат сиёсатини юритиш йўллари таклиф этилмоқда.
Муҳокамага қўйилган ҳужжатнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
• транспорт ва логистика хизматлари бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш;
• барча тоифадаги истеъмолчилар учун улардан фойдалана олиш имкониятини таъминлаш;
• транспорт тизимининг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш;
• аралаш ташувларни, хаб технологияли ташувларни ривожлантириш ва бошқалар.
Миллий қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган қуйидаги асосий ва янги тушунчаларнинг мазмуни келтирилган: «аралаш ташишлар оператори», «транзит ташишлар оператори», «аралаш ташиш шартномаси», «аралаш ташишлар чоғида ўзаро ҳамкорлик шартномаси», «ташишлар хавфсизлиги», «транспорт хавфсизлиги», «транспорт хавфсизлиги ва ташишлар хавфсизлигини таъминлаш», «транзит транспорт йўлаги», «транспорт логистикаси», «транспорт-логистика маркази» ва бошқалар.
Транспорт фаолиятини юритиш асослари, хусусан, лицензиялаш, сертификатлаш, рухсат бериш тартиб-таомиллари, мулкчилик шакллари, транспорт субъектларини кредитлаш ва субсидиялаш масалалари, транспорт тарифлари белгиланди.
Қонун лойиҳасида давлат бошқаруви органларининг ваколатлари, барча қатнов йўлларида юкларни, йўловчилар ва багажни ташишни ташкиллаштириш ва амалга оширишда транспорт ташкилотлари, юк жўнатувчилар (жўнатувчилар), юкни қабул қилиб олувчилар, йўловчилар ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий асослар белгиланади.
Аралаш ташишларда иштирок этадиган транспорт ташкилотларига, шунингдек ташишда қўлланиладиган транспорт ва бошқа техника воситаларига нисбатан аниқ талаблар белгиланмоқда.
Ҳужжатда транспорт хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларда транспорт ишини ташкил этишни тартибга солувчи нормалар, транспортда транспорт инфратузилмаси объектларининг қанчалик мустаҳкамлигини баҳолашни ўтказишга ва уларни малакалашга доир талаблар мавжуд.
Транспорт субъектларини давлат томонидан, хусусан, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан ажратиладиган кредитлардан фойдаланиш учун имтиёзли фоиз ставкалари кўринишида қўллаб-қувватлаш назарда тутилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
00:03 / 13.04.2026