Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадон қуёнхонасига нима яширилган эди?
Божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Н.нинг Зангиота туманидаги хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди. Натижада, фуқаро хонадонидан 1 туп наша ўсимлиги парваришланаётганлиги ва ҳовлидаги қуёнхонада эса 44,23 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси яшириб қўйилганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бўлими ходимлари Дўстлик туманида ўтказилган тадбир давомида тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг дала майдони ҳудудидаги ариқ ёқасида ёввойи ҳолда ўсаётган бўйи 1-1,5 метрли яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли 355 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ўсаётганлиги аниқланди.
Воқеа жойида мазкур ўсимликлардан 2 тупи холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олиниб, қолган 353 тупи эса белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026