Ушбу оддий кўникмалар камроқ асабийлашиш ва кўпроқ дам олишга ёрдам беради.
1. Ёрдам сўраш
Кўнглимиз тусаган нарсага эришишга баъзида кучимиз, баъзида имкониятларимиз камлик қилади. Кучимиз етмайдиган «юклар»нинг ҳаммасини ўзимизга ортиб олиб, ҳаддан ташқари босимдан азият чекиб юрмаслик учун вақтида ёрдам олинг. Энага ёлланг, тозалаш хизмати кўрсатувчи компанияга мурожаат қилинг ёки уйга тайёр овқат буюртма қилиш мумкин. ХХI асрда ҳамма ишни ўзингиз қилишингиз шарт эмас.
2. Соғлом ҳаёт тарзини юритинг
Ҳаммаси оддий: тўғри овқатланиш, вақтида ухлаш, жисмоний машқлар ва ўз саломатлигига эътиборли бўлиш босимни камайтиришга ва стрессга қарши туришга ёрдам беради. Яна бир маслаҳат: соғлом ҳаёт тарзини юрита олмаганда кўп хавотир бўлмаслик керак.
3. Ҳиссий ҳолатингизни назорат қилинг
Одамлар темирдан яратилмаган: баъзида юмушларимиз шунчалик кўпайиб кетадики, барчасини ўз ўрнида бажариш шунчаки иложсиз. Кучингиз тугаб бораётгани, аммо ҳаёт сизга бахт улашишдан тўхтаб қолганини сезишни бошлаган бўлсангиз, унинг ўз-ўзидан пайдо бўлишини кутишни бас қилинг. Терапевт қабулига ёзилинг ёки муаммоларингиз ҳақида ҳеч бўлмаса дўстларингиз ва яқинларингизга айтинг.
4. Қувват манбаларингизни вақтида тўлдиринг
Доимий тарзда инсонлар билан мулоқотда бўлиш ва кучли меҳнат сарф этувчи шароитда ишлаш кўп вақт ўтишига улгурмасдан ҳар қандай бақувват одамни ҳам ҳолдан тойдиради. Аммо камдан-кам одамлар ўзлари учун ҳордиқ ташкил қилишади: кунни тўлиқлигича ўзига бағишлаш фақат беморларга ва меҳнат таътилидаги одамлар учун мўлжалланган.
Бу тўғри ёндашув эмас. Ҳордиқ учун камдан-кам вақт ажратсангиз, эмоционал зўриқишларга учрай бошлайсиз, организмдаги захира эса соат сайин камайиб боради. Натижада мия ва тана ўз насибасини олади: қайсидир жисмоний ёки руҳий касаллик пайдо бўлади. Энг яхшиси доимий равишда дам олиш дақиқалари ва уйқу кунларини уюштириб туринг.
5. Шахсий интизом
Стресслар, хусусан, қандайдир мақсад йўлида иложи борича кўпроқ ишга улгураман деб тиришиб ҳаракат қилганимизда юзага келади. Охир-оқибат такрорий бирхилликдан сўнг асаблар таранглашади, қўйилган марра эса қувватимиз камайиб боргани сабабли биздан узоқлаша боради.















