Tошкентда сайёҳлик полицияси пайдо бўлди
Жорий йилнинг июнь ойидан Тошкент шаҳар ИИББ қошида Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаси иш бошлади. Бугунги кунда ушбу бошқарманинг 10дан ортиқ ходимлари шаҳримиздаги аэропортлар, вокзаллар ҳамда сайёҳлик объектларида фаолият юритмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, президентнинг “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз жорий этилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида татбиқ этиш, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ривожлантириш назарда тутилган.
Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур бўлинманинг фаолиятини йўлга қўйиш давомида Бухоро ва Самарқанддаги Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари вакиллари билан учрашиб, уларнинг иш тажрибаси билан танишди.
Шунингдек, мутасаддилар томонидан фаолият учун муҳим моддий техник базани шакллантириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, айни кунда автобуслар, автомобиллар, скутер ва мотоцикллар ишлашга шай.
2019 йил сентябрь ойига келиб ташкилий ишлар ниҳоясига етади ва Тошкентда сайёҳлик полицияси тузилмаси тўлиқ таркибда шаклланади. Ушбу бўлинма шаҳримизга келаётган туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сайёҳлик объектларида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажаради.
Мавзуга оид
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
21:12 / 08.09.2024
Россияда ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган полициячилар судланади
17:41 / 25.05.2024
АҚШда полиция қийноққа солган шахсга 900 минг доллар тўланадиган бўлди
08:58 / 06.05.2024