Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 6 август куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 28 000 сўмдан 50 000 сўмгача (кг)
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) кузатув натижасига кўра, минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 28000 сўм кузатилди. Мол гўштини максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 50000 сўм кузатилди.
Қўй гўшти 32 000 сўмдан 58 000 сўмгача (кг)
Қўй гўшти кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да 32000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да 58000 сўмдан кузатилди.
Картошка 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Картошка маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да 1000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 5000 сўм кузатилди.
Пиёз 500 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 500 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 3500 сўм кузатилди.
Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 1000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 5000 сўмдан кузатилди.
Тухум 3 000 сўмдан 9 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 3000 сўм кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 9000 сўм кузатилди.
















