18:15 / 07.08.2019
54828

ИИББ: қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Ласетти» ҳайдовчисини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда

Интернет тармоғида қарама-қарши ҳаракат йўналишда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль тасвирланган видеолар тарқалди.

Пойтахт ИИББ маълум қилишича, бугун, 7 август куни тахминан соат 12.15да Мирзо Улуғбек кўчасида қарама-қарши ҳаракат йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Ласетти" русумли автомобиль Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспекторларининг назарига тушган.

ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига ҳайдовчи бўйсунмаган. Ҳозирда қоидабузар автомобилининг давлат рақами аниқланиб, қоидабузар ҳайдовчини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.

 

Top