Медведев Қирғизистон учун XXI асрда инқилоб ўтказиш лимити тугаб бўлганини айтди
Қирғизистонга ташриф билан келган Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистондаги охирги воқеалар мамлакатни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан беқарорлаштириши мумкинлигидан хавотир билдирди.
“Ўйлашимча, ХХI асрда Қирғизистон инқилоб ўтказиш лимитини аллақачон тугатиб бўлди. Бу каби воқеалар мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий беқарорлигига олиб келса, бу жуда ёмон бўлади”, деб айтган Медведев журналистларга Қирғизистонга келгач.
У “бу ҳолат мамлакатда яшайдиган жуда кўп одамларга ва ҳаттоки бизнинг Евроосиё лойиҳамизга ҳам ёмон зарба бўлади” деб айтган.
Россия бош вазирининг таъкидлашича, Москвада Қирғизистонда бўлаётган воқеалар ортидан диққат билан кузатилмоқда ва бунга бефарқ муносабатда бўла олмайдилар. “Бироқ бу Қирғизистоннинг ички иши”, деб қўшимча қилган у.
Медведев 9 августда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлисида иштирок этади.
Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ ҳолда кескин вазият юзага келди. 8 августда унинг мингга яқин тарафдорлари Бишкек марказида йиғилиб, амалдаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосини талаб қилишни бошлаганлар. Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари уларни парламент ёнидан кўзни ёшлатувчи газ ва гранаталар ёрдамида сиқиб чиқаришга муваффақ бўлган.
Қирғизистонда 2005 йил мартида халқ ғалаёнлари юз бериб, бунинг оқибатида мамлакатни 15 йил давомида бошқарган Асқар Акаев мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган. Ўшанда бу воқеалар “лолақизғалдоқ инқилоби” деб аталганди.
Шунингдек, 2010 йил апрелида Қирғизистонда яна бир инқилоб юз бериб, унинг натижасида президент Курманбек Бакиев ва унга яқин одамлар ҳокимиятдан четлатилган. Ўшанда ҳукумат уйи олдидаги намойишга чиққан одамларга ўқотар қурол қўлланиши натижасида 87 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024