Олий суд босимга учраётган қўшкўпирлик фермер ҳақидаги мақолага муносабат билдирди
5 август куни Kun.uz эълон қилган «Қўшкўпир туман ҳокимлиги судда ютқазди. Фермер ўзига нисбатан босимлар бўлаётганини айтмоқда» сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди.
Мақолада Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фермер Расул Худайбергановга ҳокимлик сунъий босим ўтказиб, судма-суд югуртиргани баён қилинган.
«Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов фермернинг пахта экилган далаларини қониқарсиз баҳолаб, у билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритган.
Қўшкўпир туманлараро иқтисодий суди ушбу ишни кўриб чиқиб, (2019 йил 1 июлдаги ажрим) даъвогар низони судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 5-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Шу кунгача судга мазкур суд ажрими устидан апелляция ёки кассация шикояти келиб тушмаган.
«Ибрагим балиқчи» фермер хўжалиги иш юритувчиси Қ.Худайберганов Олий судга хат йўллаб, суд томонидан одилона қарор қабул қилинганлиги ва мазкур иш бўйича судга ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирган», – дейилади Олий суд муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, мақолада ҳокимлик эътироз билдирган далалар мақбуллаштириш жараёнида эндигина бу йил Расул Худайбергановнинг фермер хўжалигига қўшиб берилгани айтилган, Қўшкўпир тумани ҳокими эса «яхши парваришланмаган» деган важ билан у билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича судга мурожаат қилгани, аммо суд даъвони қаноатлантирмагани айтилган эди.
Мавзуга оид
16:04 / 01.11.2024
Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлаб, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрди
10:38 / 13.10.2024
Фарғонада кредит ажратиш эвазига фермердан пул олган банк филиали менежери аниқланди
13:41 / 02.10.2024
Деҳқоннинг “уйи куйди”: Кегейлида 14 гектар пишай деб турган шоли даласи бузиб ташланди
19:46 / 30.09.2024