Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливияда БМТнинг 3 ходими ҳалок бўлди
Ливиянинг Бенгази шаҳрида БМТнинг 3 ходими ҳалок бўлди ва 10 га яқин одам яраланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, савдо маркази ва банк олдида автомобилга маҳкамланган қўлбола портловчи қурилма портлаган. Воқеа жойида БМТнинг ёнган машинасини кўриш мумкин бўлган.
Портлаш БМТ Ливия пойтахти Триполида ярашув сулҳи тузганда юз берган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш машиналарнинг портлатилишини қоралаган.
“Бош котиб барча томонларни Қурбон ҳайит байрами вақтида гуманитар ярашувга амал қилишга ва Ливия халқи муносиб бўлган тинч келажакка эришиш учун музокаралар столига қайтишга чақиради”, деб айтган бош котиб вакили Стефан Дюжаррик.
Шунингдек, бош котибнинг Африка бўйича ёрдамчиси Бинту Кейта БМТ ўз ходимлари ҳалок бўлишидан кейин Ливиядаги миссиясини эвакуация қилмаслигини маълум қилган.
Шу куни фельдмаршал Ҳалифа Ҳафтар қўмондонлиги остидаги Ливия миллий армияси Ийд ал-Адҳа байрами муносабати билан 10 августдан 12 августгача ўт очиш тўхтатилишини эълон қилганди.
Аввалроқ Ҳафтарга қарши чиқаётган миллий келишув ҳукумати ҳам Ливияда ярашув қабул қилинганини эълон қилган.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026