Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори қон босимидан халос бўлишнинг 4 қадами маълум қилинди
Америкалик кардиолог Элизабет Клодас юқори қон босими – гипертониядан халос бўлишнинг 4 қадамини маълум қилди.
Мутахассиснинг тавсия қилишича, буни вазнни назорат қилишдан бошлаш лозим. Ортиқча вазн бўлганда жисмоний фаолликни ошириб, овқатланиш рационига тегишли ўзгартиришлар киритиш керак. Вазннинг меъёрлаштирилиши қон босимининг сезиларли пасайишига олиб келади.
Гипертонияга қарши курашишнинг 2-қадами натрий истеъмоли даражасини пасайтариш ҳисобланади. Бунга нонуштага барра сабзавотлар ва мевалар истеъмол қилиш орқали эришиш мумкин.
Шунингдек, жисмоний машқлар билан шуғулланиш лозим, бу юрак-томир тизимини мустаҳкамлайди.
Ва якунда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва тамаки чекишдан воз кечмоқ лозим.
Мавзуга оид
21:36 / 23.04.2026
Юқори қон босимидан халос қиладиган 7 та углевод айтилди
23:46 / 07.02.2026
Шифокор кимларга пиёз ейиш мумкин эмаслигини айтди
17:00 / 14.12.2025
65 ёшли “йигит”: ёрқишлоқлик ота ҳамон турникда тортилади
00:07 / 29.09.2025