Тошкентда автобусни мумкин бўлмаган жойда тўхтатишни талаб қилган йўловчи эшикни тепиб синдирди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қонун-қоидаларга амал қилмаган ҳайдовчи ва чиптачиларга кескин чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Йўлда ҳаракатланишда ҳайдовчилар билан бирга йўловчилар ҳам тартиб-қоидага амал қилишлари шарт. Айниқса, жамоат транспортидан тўғри фойдаланиш юз бериши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эгалигини унутмаслик лозим. Бунга қуйидаги воқеа яққол мисол бўлади.
Жорий йилнинг 14 август куни 5-автобус саройи тасарруфидаги 99-йўналишда йўловчи аёл белгиланмаган жойда, яъни Қўйлиқ бозори яқинидаги Чирчиқ дарёсидан ўтган кўприк устида автобусни тўхтатишни талаб қилди. Ҳайдовчи унга бу ерда тўхташ мумкин эмаслиги, ҳаёти учун хавфлилигини ҳар қанча тушунтирмасин у қайсарлик билан ўз сўзида туриб олди.
Қўлидаги чақалоғи ҳамда салондаги йўловчиларни безовта қиларли даражада шовқин-сурон кўтарди. У ҳам етмагандек, баланд овоз билан ҳайдовчига босим ўтказиб, автобуснинг эшик ойнасини бир неча марта тепиб синдирди. Бу билан у ўзи ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйди. Автобусга зарар етказиш билан бирга аёлнинг ўзи ҳам ойна синиқларидан шикастланди.
Ушбу ҳолатни батафсил ўрганиш ҳамда чора кўриш мақсадида тегишли органларга хабар берилди. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этамиз.
Қуйида воқеанинг видео шаклини кўриб ўзингиз хулоса қилишингиз мумкин», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:59 / 16.08.2024
Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
16:31 / 09.04.2024
Тошкентда йўловчининг қўлини қисиб қолган ҳолда ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси ишдан кетди
19:49 / 26.02.2024