Шимолий Корея номаълум ракеталар учирди
Шимолий Корея ҳарбийлари Япон денгизи томон иккита номаълум турдаги ракета учирди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, снарядлар Шимолий Кореянинг Токчхон шаҳридан учирилган. Ҳарбийлар бошқа тафсилотларни, жумладан, ракеталар тури, парвози давомийлиги ва максимал баландлиги ҳақидаги маълумотларни келтиришмаган.
Охирги ҳафталар Шимолий Корея мунтазам равишда ракета синовларини амалга оширмоқда.
11 августда Сеулда Шимолий Корея иккита ракета учиргани маълум қилинган. Жанубий кореялик ҳарбийларнинг фикрича, бу ракеталар кичик масофадаги баллистик ракеталар бўлган.
10 августда АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчисидан мактуб олганини, унда Ким Чен Ин “ракеталарнинг учирилишига ўзи ҳам хурсанд эмаслигини” айтганини маълум қилган.
Ушбу мактубда аввалги синовлардан кейин таъкидланганидек, ракеталарнинг учирилиши Шимолий Кореянинг АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий машғулотларига жавоби эканлиги айтилган.
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024