Жаҳон | 12:46 / 16.08.2019
5151
2 дақиқада ўқилади

Трамп отишмалар муаммосини руҳий касалликлар шифохоналари қуриш билан ҳал қилишни таклиф қилди

Фото: REUTERS

Бутун АҚШ бўйлаб янги руҳий касалликлар шифохоналарини қуриш мамлакатда қурол қўллаш билан содир этилаётган зўравонликларни енгишга ёрдам беради. Бундай фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп билдирди.

“Тўппонча эмас, уни ушлаб турган одам тепкини босади”, деб айтган Трамп Нью-Гемпширда сайловчилар билан ўтган намойишда.

У мамлакатда руҳий касалликлар шифохоналари сонини ошириш ҳақида “жиддий ўйлаб кўришга” ваъда берган. Президентнинг фикрича, “руҳий носоғлом ва хавфли одамларни улар борасида қаттиқ хавотирланмаслик учун кўчалардан олиб ташлаш лозим”.

“Бу катта муаммо. Жиддий носоғлом одамлар бор ва улар кўчаларда юришади”, деб қўшимча қилган Трамп.

Шу билан бирга АҚШ президенти сайловчиларга АҚШ конституциясига 2-тузатма билан кафолатланган уларнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқларини доим қўллаб-қувватлашга ваъда берган. “Биз яхши, бообрў, қонунга амал қилувчи фуқаролар ўзларини ҳимоялашлари қийинроқ бўлишига йўл қўя олмаймиз”, деб айтган Трамп. 

Август бошида АҚШнинг Дейтон ва Эл-Пасо шаҳарларида содир этилган отишмаларда 32 киши ҳалок бўлганди.

Кейинроқ Трамп конгрессменларни қурол савдоси ҳақидаги қонунни қатъийлаштиришга чақирган. Шу билан бирга, у АҚШ фуқароларига автоматик штурм милтиқларига эгалик қилишни тақиқлаш ғояси қўллаб-қувватланмаслигини таъкидлаган. 

Мавзуга оид