2019 йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифни амалга оширади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф дастурида Хитой раиси ўринбосари Ван Цишан ва Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувлар кўзда тутилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари мамлакатнинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.