Канада шарқида 30 ёшли аёл парашютда муваффақиятсиз сакраганидан кейин омон қолди, деб хабар берди Newsweek.

Воқеа Труа-Ривьере шаҳрида содир бўлган. Аёлнинг парашюти очилмай қолган, у захира парашютдан фойдаланишга уринган, аксига олиб буниси ҳам очилмаган.

Аёл ўрмонга қулаб, дарахтлар шохига илиниб қолган. У ҳозирда кўплаб синиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Маҳаллий полициячиларнинг айтишларича, у илгари ҳам парашютда кўп сакрашларни амалга оширган.