Спорт | 11:08 / 19.08.2019
6245
2 дақиқада ўқилади

Месси умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Фото: Jose Breton/NurPhoto via Getty Images

«Барселона» етакчиси Лионель Месси жароҳатидан тикланиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

AS`нинг хабар беришича, 10-рақам эгаси бугундан жамоа билан биргаликда шуғуллана бошлайди.

Лео 6 август кунги машғулотда болдир мушакларидан шикастланиб, АҚШ турнеси ва Ла Лиганинг илк туридаги «Атлетик» билан ўйинни (0:1) ўтказиб юборган эди.

Манбага кўра, Месси «Атлетик»га қарши баҳсда қатнашиши эҳтимоли бўлган, аммо бош мураббий Эрнесто Вальверде унинг соғлиги билан таваккал қилмасликни маъқул кўрган.

2-турдаги «Бетис» билан ўйинда «кўк-анорранглилар»нинг бошқа бир ҳужумчиси – Луис Суарес жароҳати боис қатнаша олмайди. Ўйин 25 август, якшанба куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Месси ўтган мавсум каталонияликларнинг 50та ўйинида қатнашиб, 51та гол ва 22та голли узатма муаллифи бўлганди. У 10 карра Испания чемпиони саналади.

Мавзуга оид