Тошкентда ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Фото: Shutterstock
Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиши маркази интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти этиб белгиланди.
Қарорга кўра, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида қуйидагилар ташкил этилади:
вазиятларни бошқариш ягона маркази;
Маълумотларни қайта ишлаш маркази;
фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112);
давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини “Хавфсиз шаҳар” тизимига мажбурий интеграциялаш;
йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш.
Мавзуга оид

11:20 / 27.03.2025
Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи

22:17 / 24.03.2025
112 ягона диспетчерлик хизмати барча ҳудудларда ишга тушган — Рақамли технологиялар вазирлиги

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

15:26 / 01.02.2025