«Биз уларни судга берамиз» – Турдимов Қорасувдаги 335 та уй эҳтиёжманд бўлмаганларга берилгани ҳақида гапирди
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида қурилган уйлар масаласида аҳоли билан учрашув ўтказди. Учрашувда маълум бўлишича, Қорасувда 2018 йил қурилган 1 344 та уйнинг 335 таси аслида уйга муҳтожлиги бўлмаганларга сотилган.
Турдимов уйлар чиндан эҳтиёжи борларга берилиши кераклигини айтиб, «Agromir Buildings» қурилиш корхонаси ҳамда бошқа масъулларга уйларни уларга эҳтиёжи бўлганларга бериш бўйича кўрсатма берди. Вилоят ҳокими топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ янги рўйхатни шакллантираётгани айтилди.
«Кўплаб уйлар унга эҳтиёжи бўлмаганларга берилган. Биз уларни судга бериб уйларни бўшатамиз ва ишчи гуруҳ шакллантирган рўйхатдаги чиндан эҳтиёжмандларга берамиз. Давлат дастури асосида қурилган уйларни тақсимлашда Самарқанд шаҳар ҳокимияти томонидан қинғирликларга йўл қўйилган ва мен бу учун яна бир марта узр сўрашга тайёрман», — деб Турдимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024