Вазирлар Маҳкамасининг “Ховос шаҳарчасининг урбанизация жараёнларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ховос шаҳарчасида 2030 йилгача урбанизация жараёнларини ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишлари тасдиқланади:
 
- Ховос шаҳрининг ижтимоий, демографик ҳолати;
- Инфратузулма соҳаси;
- Уй-жой қурилиш соҳаси;
- Ишлаб чиқариш ва ишчи кучларини жойлаштириш;
- Ховос шаҳарчасини тўғри режалаштириш;
- Шаҳарчанинг экологик самарадорлигини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги урбанизация агентлиги:

Ушбу “Йўналишлар”даги мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқиб, 2020-2023 йилларда Йўналишларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига:

“Йўналишлар”ни амалга ошириш якунларини чуқур таҳлил қилган ҳолда “Йўл хариталари”ни босқичма-босқич ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;

“Йўналишлар”ни амалга оширишда тўлиқ ва доимий мониторинг олиб бориш ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар квартал якуни бўйича ахборот киритиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Йўналишлар”ларни амалга оширишда масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, мониторинг давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида  бартараф этади.

Ривожланиш стратегияси доирасида Ховос шаҳарчаси аҳолисининг ижтимоий ва иқтисодий хамда демографик ривожланиши билан боғлиқ режанинг босқичлари:

Биринчи босқич (2019-2021 йиллар):

Урбанизацияни барқарор ривожланишини таъминлаш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

халқаро тавсиялар ва стандартлар, шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш асосида шаҳардаги ички миграцияни ҳисобга олган ҳолда статистик ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш;