Жамият | 11:05 / 24.08.2019
28532
2 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирлиги Рязандаги воқеа бўйича расмий маълумот берди

Фото: КП-Рязань

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 20 август куни Рязан областидаги собиқ «Химволокно» заводи ҳудудида нефть маҳсулотларини сақлаш омборини тозалаётганда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланди

ТИВ хабарида тасдиқланишича, улардан бири - З.А. воқеа жойида вафот этди, икки нафарига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, бир нафарига эса врачлар томонидан рухсат берилган.

Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни ўз назоратига олган ҳамда Рязан вилоятидаги ўзбек диаспораси ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш бўйича ташкилий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов/Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

Мавзуга оид