Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Шаҳрам Ғиёсов собиқ жаҳон чемпионини биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, камарини ҳимоя қилди
Фото: Twitter / @MatchroomBoxing
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
25 августга ўтар кечаси Мексиканинг Эрмосильо шаҳридаги «Центро де Усос Мультиплес» аренасида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ғиёсов колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересга (33-4-2, 21 КО) қарши рингга кўтарилди ва WBA International чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
10 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунига етди. Биринчи раунднинг 30 сонияси ўтиб улгурмасидан ўзбекистонлик боксчи чап қўлда кросс зарбасини йўллаб, рақибини полга қулатди. 35 ёшли боксчи боксчи рефери саноғи якунланига қадар ўрнидан тура олмади ва 41 сонияда нокаут қайд этилди.
Con 41 segundos en el primer round, Giyasov nos dejó sin palabras 😮 pic.twitter.com/ttfIcirGCe
— DAZN USA (@DAZN_USA) August 25, 2019
Ушбу ғалаба Шаҳрамнинг профессионал боксдаги 9-ғалабаси бўлди. У бу жанглардан 7тасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.

Маълумот учун, 10 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритиб келаётган Перес енгил (-61,2 кг) вазн тоифасининг WBA йўналишида 2014-15 йилларда уч марта вақтинчалик жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган.
Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг апрелида АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги (Калифорния) америкалик Эммануэль Тэйлорни (20-6, 14 КО) 10 раундлик жанг якунида ҳакамлар қарори билан мағлуб этиб, илк чемпионлик камарини қўлга киритганди.
Мавзуга оид
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025