Жамият | 09:33 / 28.08.2019
6398
1 дақиқада ўқилади

«Камолон» маҳалласидаги икки қўшни уйда ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 27 август куни соат 14:50да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Камолон” маҳалласида жойлашган 118 ва 120-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 14:56да етиб борган. 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:26да қуршаб олинган ва 15:35да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида Камолон кўчаси 118-уйнинг 120 кв. метр майдонда ва 120-уйнинг 180 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 170 кв. метр майдонлари сақлаб қолинган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид