Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди
Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 июлда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432–II-сонли Конституциявий Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
14-модданинг (Сенат Раисининг ваколатлари) биринчи қисми:
13-бандидаги (Сенат девони фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, сенаторлар ва Сенат девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди) «сенаторлар ва Сенат девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди» деган сўзлар чиқариб ташланди;
қуйидаги мазмундаги 13-1 ва 13-2-бандлар билан тўлдирилди:
«13-1) Сенатнинг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий раҳбарликни ҳамда уларни мувофиқлаштиришни амалга оширади;
13-2) Сенатга ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишларни имзолайди»;
32-модданинг (Сенат фаолиятини молиялаштириш) матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Сенат фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва ушбу бюджетда алоҳида сатрда назарда тутилади».
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026