Жаҳон | 00:39 / 29.08.2019
6381
2 дақиқада ўқилади

Италиянинг бир ҳафта олдин истеъфога кетган бош вазири яна шу лавозимга илгари сурилди

Фото: РИА "Новости"

Италиянинг “5 юлдуз ҳаракати” етакчиси Луижи Ди Майо Италия президенти Сержо Маттарелла билан маслаҳатлашув вақтида истеъфога кетган бош вазир Жузеппе Контени яна шу лавозимга илгари суриш ҳақида Демократия партия билан келишувга келганини маълум қилган.

“Биз республика президентига узоқ муддатли ҳукуматни шакллантириш учун ҳукуматни шакллантириш ваколатини Жузеппе Контега тақдим қилиш борасида келишувга келганимизни хабар қилдик”, деб айтган Ди Майо журналистларга.

Ди Майо “5 юлдуз ҳаракати”нинг коалиция бўйича собиқ иттифоқдоши – “Лига” партияси ҳукумат инқирози давомида унга бош вазир лавозимини эгаллашни таклиф қилганини, бироқ у “мамлакат манфаати учун” бу таклифдан бош тортганини қўшимча қилган. 

“Конте роли биз амалга оширмоқчи бўлаётган сиёсат кафолатини беради”, деб қўшимча қилган Ди Майо.

Конте 20 августда истеъфога чиққан. У бош вазир лавозимидан кетиш қарорини сенатдаги чиқиши вақтида маълум қилган. Конте “Лига” партияси етакчиси ва ўз ўринбосари Маттео Сальвинини муддатдан аввал сайловларни ўтказишни талаб қилгани ва шу билан ҳукумат инқирозини келтириб чиқаргани учун танқид қилган.

“Лига” ва “5 юлдуз ҳаракати”дан иборат колация 2018 йил мартида Италия парламентига сайловларда ғолиб бўлганди. Бироқ ушбу икки партия ўртасида коалиция иши вақтида кўплаб масалалар бўйича жиддий келишмовчиликлар вужудга келган.

Мавзуга оид